Масофавий малака ошириш курслари ташкил этилди

01.07.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5953 – сон Фармони ва Транспорт вазирлигининг 2020 йил 17 апрелдаги 74-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича масофавий ўқув курслари ташкил этилди:

  1. “Автомобиль транспортида ташишларни ташкил этиш ва бошқариш - юридик шахсларнинг раҳбар ва масъул ходимларини малакасини ошириш”.
  2. “Йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асослари – юридик шахсларнинг ҳаракат хавфсизлигига масъул ходимларининг малакасини ошириш”.
  3. “Автомобиль транспортида халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш”.

Шунингдек, буюртмачиларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги малака ошириш ўқув курсларини ташкил қилиш имкониятлари ҳам мавжуд эканлигини маълум қиламиз.

Масофавий малака ошириш курсларини самарали ташкил этиш мақсадида ахборот-технологиялари бўйича кўникмага эга малакали ўқитувчилар шаклллантирилиб, масофавий таълим режаси ва дастурлари ишлаб чиқилди. Тингловчиларга қулайлик яратиш мақсадида масофавий таълим платформаси сифатида ZOOM ижтимоий тармоғидан оқилона фойдаланилмоқда.

Ушбу масофавий ўқув курслари тингловчилар учун қуйидаги афзалликларни тақдим этади:

ортиқча оворагарчиликсиз онлайн тарзда рўйхатдан ўтади;

иш ва яшаш жойларидан ажралмаган ҳолда малака оширади;

ортиқча сарф-харажатлар иқтисод қилинади;

ортиқча вақт сарфини тежайди.

Талабгорлар қуйидаги онлайн манзил Qabul.avtoilm.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Мурожаат учун тел: 95-196-44-43, (71)231-12-67, (71) 290 73 51