Вилоятда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

01.07.2020

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг 29 июнь куни ўтказилган йиғилиши қарорига асосан, жорий йилнинг 30 июнь кунидан номаълум муддатга қадар вилоятда жамоат транспортлари (автобус) ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгиланди.


Шу билан бирга йўналишсиз таксилар ҳаракати қатъий назорат остига олинади. Такси ҳайдовчилари томонидан йўл кира нархларининг сунъий оширилмаслиги таъминланади ва йўловчи ташиш учун белгиланган карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади ва автотранспорт воситаси жарима майдончасига киритилади.