Автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташувчи юридик шахслар диққатига!

23.07.2020

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг (ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги) 6.09.2006 йилдаги 98-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 10-бандида “Йўловчилар ва юкларни ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари тасдиқланган махсус дастурлар бўйича вақти-вақти билан уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши керак” деб белгиланган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида, автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул бўлган раҳбар, раҳбар ўринбосари, транспорт бўлими раҳбари ва (ёки) ҳаракат хавфсизлиги мутахассислари малака оширмаган ёки малака ошириш сертификати муддати тугаганлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан масофавий малака ошириш ўқув курслари ташкил этилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 6.09.2006 йилдаги 98-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, малака ошириш сертификатига эга бўлмаган барча автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ўзларининг масъул ходимларини масофадан малака ошириш ўқув курсларида ўқитилишини таъминлашингизни сўраймиз.

Изоҳ: Масофадан малака ошириш масаласи юзасидан Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (+998 95 196-44-43; +998 95 169-44-43 телефон рақамли орқали) ёки Бухоро вилояти Транспорт бошқармасидан маълумот олишингиз мумкин.