17 августдан шаҳарлараро йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта тикланади.

17.08.2020

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 17 август, душанба кунидан эътиборан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати қайта тикланади.   

 Хусусан, "Тошкент" автовокзалидан Тошкент-Бухоро, Тошкент-Шофиркон, Тошкент-Қоракўл ва "Бухоро"  автошохбекатидан Бухоро-Тошкент йўналишларида автобус қатновлари бошланди.

8:30  Тошкент – Шофиркон чипта нархи 63 000 сўм

9:30  Тошкент – Бухоро чипта нархи 75 000 сўм

10:20  Тошкент – Қоракўл чипта нархи 73 000 сўм

 

18:00  Тошкент – Бухоро чипта нархи 75 000 сўм

"Бухоро" автошохбекатидан:

9:30, 19:00  Бухоро-Тошкент чипта нархи 75 000 сўм
 

 

Чипталарни "Тошкент" автовокзали ва "Бухоро" автошохбекати кассаларидан ҳамда Uztrans.uz  ягона интерактив  ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Маълумот учун телефон: Тошкентда (71) 207-87-00, Бухорода (93) 455-21-21