19-сентябрь "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан бошқармада ҳашар ўтказилди.

21.09.2020

19-сентябрь "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан Бухоро вилоят транспорт бошқармаси биносида ходимлар томонидан ҳашар ташкиллаштирилди.
Ҳашарда ер майдонларига ишлов берилди, дарахтлар ва гуллар таги юмшатилиб, яшил майдон ҳудудларида қуриб қолган бегона ўтлар олиб ташланди. Бошқарма олдидаги автотураргоҳ супуриб, тозаланди. Ушбу тадбир корхонанинг барча ишчи-ходимлари ўртасида кўтаринки кайфият билан ўтказилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.