Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов ва Тожикистон транспорт вазири Азиз Иброҳим иштирокида учрашув ўтказилди.

21.09.2020

Учрашувда икки қардош мамлакат ўртасида юк ва йўловчи ташувлари узлуксизлигини таъминлаш, хусусан, давлатлар ўртасида юк ташувлари ҳажмини ошириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда янги автотранспорт йўналишларини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим сўнгги ойларда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспорт қатнови ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Айнан шунинг учун ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз лозим дея таъкидлади.

Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан конструктив таклифлар билдирди.