Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сонли Фармони қабул қилинди.

29.10.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармон билан:

- 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга, шу жумладан асосий фаолият тури савдо-воситачилик бўлган экспорт қилувчиларга:
а) экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:
-миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;
-чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этилиши;
б) тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши;
в) ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича мазкур бандда белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этилиши;
г) тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини икки бараварга камайтирилган миқдорда ундирилиши белгиланди.
Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 октябрь,
ПФ-6091-сон