Бухоро вилоятида фаолият олиб борувчи ЭКСПОРТ КОРХОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

06.11.2020

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг берган хабарига кўра, Россия бозорига маҳсулотлар экспорти билан шуғулланувчи маҳаллий экспортёрларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида uzexporter.ru веб-сайти ташкил этилган. Лойиҳани ташкил этишдан асосий мақсад:
—экспортчи корхоналарга ишлаб чиқарилган маҳсулотни реклама қилишда кўмаклашиш;
—Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари билан Россия ишбилармонларини таништириш;
—Ўзбекистон ва Россиянинг ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш учун электрон платформа яратиш.
uzexporter.ru сайтида Ўзбекистонлик экспортчиларнинг тижорат таклифлари, шунингдек Россиялик импортчиларни сотиб олиш қизиқтирган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгиланиб ва тўлдириб борилади.
Сизларга платформадан кенг фойдаланишингиз ҳамда сайтнинг маҳсулотлар ва йўналишлар бўлимида ўз тижорат таклифларингизни доимий равишда жойлаштириб боришингиз тавсия этилади