уркий кенгашга аъзо давлатлар транспорт вазирлари видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказди

01.05.2020

Бугун, 30 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар ва Венгрия транспорт вазирларининг видеоконференция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда томонлар COVID-19 пандемияси туфайли жорий этилаётган турли чеклов чоралари шароитида, мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилишди.

Шунингдек, илк зарурий товарлар (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббиёт асбоб-ускуналари ва бошқалар)оқимининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш ва пандемия шароитида Транскаспий йўлаги орқали маҳсулотларнинг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш бўйича зарур амалий чоралар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати