Карантин даврида автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби

11.05.2020

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тратиб даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Ушбу тартибга кўра, алоҳида топшириқ бўлгунга қадар юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати фақатгина қуйидаги Давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилиши белгиланди:

-        Афғонистон Ислом Республикаси билан – “Термиз”;

-        Туркманистон Республикаси билан – “Олот”;

-        Тожикистон Республикаси билан – “Саросиё”, “Ойбек” ва “Плотина”;

-        Қирғизистон Республикаси билан – “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Водил”,          “Чашма” ва “Оқ қия”;

-        Қозоғистон Республикаси билан – “Даут-ата”, “Гулистон”, “Яллама”,

         “Зангиота” ва “Тошкент”.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги қарорига мувофиқ, автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби қуйидагича этиб белгиланди.