РАСМИЙ БАЁНОТ.

11.05.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “Илм, маърифат ва рақамли иктисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5953-сонли Фармони ва Транспорт вазирлигининг 2020 йил 17 апрелдаги 74-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбар ва масъул ходимлари учун Йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асослари йўналишлари бўйича масофавий малака ошириш ўқув курслари ташкил этилган.
Мазкур йўналишлар бўйича ҳар бир масофавий малака ошириш ўқув курсларининг давомийлиги 28 кун муддатни ташкил қилади.
Бунда 26 кун мобайнида иш ва яшаш жойларидан ажралмаган ҳолда мустақил равишда онлайн тарзда ва 2 кун мобайнида Институтда ёки муайян ҳудудда тингловчилар сони бир гуруҳни (30 нафар) ташкил этган тақдирда, Институт билан келишган ҳолда кўчма йўрикнома машғулотлари (амалий машғулот, консультация, якуний имтиҳон) ташкил этилиши мумкин.
Ушбу масофавий ўкув курсларида малака оширишга талабгор бўлган шахслар ахборот-коммуникация технологияларини зарур даражада ўзлаштирган ва уларни қўллаш маҳоратига эга бўлишлари ҳамда интернет тармоғи мавжуд ҳудудлардан институтнинг www.qabul.avtoiqlim.uz манзили орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.