Автобуслар ҳаракати назорат остига олинди.

23.06.2020

22 июнь кунидан бошлаб Бухорода жамоат транспорти-автобуслар фаолиятига рухсат берилди. Автотранспорт корхоналари ва ҳайдовчилар томонидан йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда. Бошқарма инспекторлари томонидан Бухоро шаҳридаги барча автобошбекат, автовокзал ҳамда автобус йўналишларининг сўнги бекатларида Санитария эпидемологик осойишталик агентлиги тавсиясига биноан дезинфекция қилиш ишлари ўрганилиб, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари амалга ошириб борилмоқда.